Трамп Ҳиндистонни Афғонистон муаммосини ҳал этишда фаол бўлишга чақирди
АҚШ Афғонистон муаммосини ҳал этиш мақсадида Ҳиндистон билан алоқаларни фаоллаштирмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Доналд Трамп Виржиния штатида халқ ва армияга мурожаатида маълум қилди.
«АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегиясининг муҳим қисми – дунёдаги энг йирик демократия ва Қўшма Штатларнинг муҳим иқтисодий ҳамда мудофаа порти бўлган Ҳиндистон билан стратегик шерикликни янада ривожлантиришдир», - деган Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон «АҚШнинг хавфсизлик соҳасидаги муҳим ҳамкоридир» ва Вашингтон «бу мамлакатнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ишларидаги ҳиссасини муносиб қадрлайди».
Шу билан бирга у АҚШ расмий Деҳли Афғонистон муаммосини ҳал этишда фаолроқ бўлишини, айниқса, иқтисодий ёрдам соҳасида фаолликни оширишини исташи ҳақида айтган.