Шаҳзода Ҳарри малика Диананинг ўлими ҳақида: папараццилар у ҳаёт учун курашаётган пайтда ҳам уни суратга олишда давом этган
Шаҳзода Ҳаррининг маълум қилишича, малика Диананинг автомобилини фожиа юз берган куни таъқиб қилган папараццилар, унга Париждаги ЙТҲ юз берган жойда ёрдам бериш ўрнига, ҳаётдан кўз юмаётган онасини суратга олишда давом этишган.
«У орқа ўриндиқда бўлган ҳамда ҳали тирик эди, ва хатти-ҳаракатлари туфайли автоҳалокат юз берган бу шахслар унга ёрдам беришнинг ўрнига, у ҳаёт учун курашаётган вақтда уни суратга олишда давом этишган», - деди шаҳзода Ҳарри BBC телеканалига берган интервьюсида.
Малика Диана, унинг дўсти Доди ал-Фаёд ва уларнинг ҳайдовчиси Анри Поль 1997 йилнинг 31 августига ўтар кечаси Парижда юз берган автоҳалокат туфайли ҳаётдан кўз юмишган.
Ўтган йили Малика Диананинг собиқ тансоқчиси, истеъфодаги полиция инспектори Кен Уорф фожиа юз берган куни қўриқчилар Дианани машинага ўтиришига тўсқинлик қилишлари мумкин бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:18 / 04.09.2022
Қироллик оиласининг «попугини пасайтирган» Диана: у қандай аёл эди?
16:45 / 01.10.2021
Малика Диананинг Лондондаги собиқ хонадони туристик объектга айлантирилди
14:36 / 09.06.2021
Малика Диананинг машинаси кимошди савдосига қўйилади
14:41 / 09.03.2021