Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қрим аннекциясини тан олмайди — Пентагон раҳбари
24 август куни Мустақиллик куни муносабат билан уюштирилган парадда иштирок этиш учун Украина пойтахти Киев шаҳрига ташриф буюрган Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис расмий Вашингтон Украина билан муносабатларни яхшилаш мақсадида экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар тарқатди.
У АҚШ ҳеч қачон Қримни Россия ҳудуди деб тан олмаслигини таъкидлади.
«Менимча муносабатлар ҳеч қачон бир хилда бўлмайди. Ёки мустаҳкамланади, ёки заифлашади. Мен ишонтиришни истардимки, мамлакатларимиз ўртасида алоқалар мустаҳкамланади. Мен бу ерга ҳарбийларингиз билан боғлиқ вазиятни яхшироқ билиш учун келдим», деган у.
«Биз Россия Федерацияси Қримнинг аннексия қилинишини ҳеч қачон тан олмаймиз ва буни қабул қилмаймиз. Жаноб президент, биз бундан буёғига ҳам мамлакатингиз ва Украина халқини ҳимоя қилишда сизга ёрдам беришга ваъда берамиз», — деган Мэттис Петро Порошенко билан учрашуви давомида.
Мэттис АҚШ бундан кейин ҳам Украинага мамлакатни ҳимоя қилишда ёрдам беришини қўшимча қилган.
Бундан аввалроқ АҚШ Киевга ўқотар қуроллар етказиб бериш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:39 / 31.05.2026
Украина Таганрог портида танкер, икки самолёт ва «Искандер» тизимини йўқ қилди
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
21:30 / 17.05.2026
УХХ Москва вилояти ва Қримдаги 9 та объектга зарба берилганини маълум қилди
20:57 / 02.04.2026