Абдулазиз Комилов Сергей Лебедев билан учрашди
2017 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар – «Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни» номли конференцияда ҳамда «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди.
Суҳбат чоғида МДҲ кун тартибининг долзарб масалалари, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши (Сочи шаҳри), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (Тошкент шаҳри) ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва МДҲ ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Мавзуга оид
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024
Декабр ойи охирида МДҲ норасмий саммити бўлиб ўтади
16:33 / 25.10.2024