Жамият | 10:17 / 26.08.2017
4559
1 дақиқада ўқилади

Пенсильванияда автомобиль 7 кишини уриб кетди

Фото: San Antonio Express-News

Американинг Пенсильвания штатида автомобиль ҳайдовчиси машинани кишиларга қаратиб бостириб борди. Ҳодиса оқибатида етти инсон жабрланган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Воқеа штат шимоли-шарқидаги Маунтин Топ аҳоли пунктида юз берган. Ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган, сўнг кишиларга бориб урилган. Етти инсон жабрланди, улардан беш нафари болалар экани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, жароҳат олганлардан беш нафари шифохонага олиб кетилди. Ҳайдовчи қўлга олинган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Фото: San Antonio Express-News

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид