Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакатимизда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ва гарови бўлган ўрта синф – мулкдорлар синфини шакллантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ўзининг самарали меҳнати, билим ва тажрибаси билан республикамизнинг иқтисодий қудратини, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш ишларига катта ҳисса қўшиб келаётган юртимиз тадбиркор ва фермерларининг қуйидаги 

муносиб вакиллари давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотлансин:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуалибеков Хатамбек Махкамбекович - Зангиота туманидаги «Мастер деликатесов» масъулияти чекланган жамияти директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Тошкент вилояти

Валиев Муродхон Мухаммодович - Термиз туманидаги «Голд драйд фрутс экспорт» масъулияти чекланган жамияти директори, Сурхондарё вилояти

Жамолов Шавқитдин Шамсиевич - Навоий шаҳридаги «Шамс-Навоий» хусусий фирмаси бош директори, Навоий вилояти

Исмоилов Аваз Хамитович - Сергели туманидаги «Грин Ворлд» қўшма корхонаси бош директори, Тошкент шаҳри

Хамраев Ибрахим Шайкулович - Олот туманидаги «Мергантекс» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Бухоро вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаев Баходир Равшанович - «Артел Инжиниринг» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари,  Тошкент шаҳри

Байкараев Алишер Рузиевич - Китоб туманидаги «Севаз-Андроникс» масъулияти чекланган жамияти директори, Қашқадарё вилояти

Добрих Анна Константиновна - Наманган шаҳридаги «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,  Наманган вилояти

Исмоилов Фахриддин Турсунович - Олтинкўл туманидаги «Бахт имкон ривож чорваси» фермер хўжалиги бошлиғи,  Андижон вилояти

Сайфитдинова Мастурахон - Қува туманидаги «Қува анори» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти