Жаҳон | 07:45 / 27.08.2017
7745
1 дақиқада ўқилади

АҚШда “Харви” тўфонидан кўрилган зарар 40 млрд долларга баҳоланмоқда

Фото: AFP 2017 / Mark Ralston

АҚШнинг жануби-шарқий қисмига ёпирилган “Харви” тўфонининг оқибатларини бартараф этиш Техас штатига 40 млрд долларга айланиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, штатнинг 8 млн лик аҳолиси “энг ёмони ҳали олдинда эканлигидан” огоҳлантирилган. Ҳозирнинг ўзида юз минглаб техасликлар офат оқибатида вайрон бўлган Мексика бўғози соҳилларидаги “уйлари ва корхоналарни қисмлаб тикламоқдалар”. 

“Давлат оқибатларини бартараф этишга 40 млрд доллар кетиши мумкин бўлган тўфонга дуч келди”, деб айтилган нашрда.

Охирги маълумотларга кўра, Техасга ёпирилган тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 кишига етган. Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки қутқарувчилар ва кўнгиллилар вайрон бўлган уйларни текшириш ишларини давом эттирмоқдалар. 

Мавзуга оид