Велосипед кўпчиликнинг ҳаётига ҳаракатланиш воситаси сифатида тобора фаол кириб келмоқда. Бироқ, у транспорт воситаси бўлиши билан бирга ажойиб тренажёр ҳам эканини ҳамма ҳам билмайди. Дунёда байк ёрдамида ортиқча калорияларни йўқотиш ва мушак рельефига эга бўлишнинг кўплаб тезкор ва самарали усуллари бор. Қандай қилиб дейсизми? Don't Panic шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Нонушта олдидан сайр қилиш

Нонушта олдидан қисқа сайрга (тахминан 20 дақиқага) чиқишни одатга айлантиринг. Амалий физиология журналида чоп этилган янги тадқиқотлар ёғларнинг қорин оч вақтида тезроқ парчаланишини кўрсатган. Оддий эрталабки сайр ҳафтасига 2 мингтагача калорияни йўқотишга қодир. Яна шуниси муҳимки, у метаболизмни тезлаштириш механизмини ишга туширади. Профессионал пойгачилар мусобақаларга тайёрланаётганда шу усулдан фойдаланишади.
Интенсив спорт

Интервалли ҳаракатлар тушунчаси велосипед пойгалари учун ҳам муҳимдир. Шошмасдан ҳайдаш ва максимал тезлашиш кетма-кетлигига риоя қилинг: бу организмингизни ёғларни фаолроқ йўқотишга созлайди.
Ноқулай йўллар

Ноқулай йўллар бўйлаб атиги бир соат ҳаракатланиш қулай йўллар бўйлаб ҳаркатланганга нисбатан 600 калорияни кўпроқ парчалар экан. Бундан ташқари, ноқулай йўл бутун танани ишлашга мажбур қилади.
Тоғларга йўл оламиз


















