Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфир вақтига ўзгартириш киритилди. Хитойга қарши ўйин жонли эфирда намойиш этилади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасида 31 август куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказадиган сафар ўйини «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали сайти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, эфир вақтига ўзгартириш киритилган.
«Бироз аввал сайтимизда жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган футбол бўйича Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув жонли эфирда намойиш этилиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозиргина олинган хабарларга кўра, «Спорт» телерадиоканали ўз дастурларига ўзгартириш киритди ва мазкур учрашув соат 16:45 дан бошлаб эфирга узатилади», дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко жамғарган ҳолда А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги икки ўйиндаги ғалаба жамоамизни тўғридан-тўғри мундиалга олиб чиқади.
Мавзуга оид
18:43 / 11.08.2023
Еврофутболни қаерда кўрамиз? «Спорт» телеканали директори билан интервью
18:13 / 01.04.2021
«Спорт» телеканали ЕЧЛ, Европа лигаси ва яна учта мусобақани трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди
23:49 / 25.05.2020
Радиоэфирда «Ўзбекистон 24»ни танқид қилган икки ходим МТРКдан кетди. Радиода «Футбол+» лойиҳаси давом этади
15:37 / 25.03.2019