Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ТИВ раҳбари Тиллерсон билан КХДР, Афғонистон ва Россия масаласини муҳокама қилади
Германия ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль АҚШга йўл олиб, давлат котиби Рекс Тиллерсон билан қатор масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда ГФР ташқи сиёсат идораси вакили хабар берган.
«ГФР ташқи ишлар вазири Вашингтонга бугун кечқурун йўл олади. Давлат котиби Тиллерсон жаноб Габриэлга шахсий музокаралар ўтказишни таклиф қилди», - дея вакилнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, вазирлар КХДР, Афғонистон, Қатар билан боғлиқ вазият, Эрон атом дастури бўйича келишув, шунингдек, АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини муҳокама қиладилар.
Аввалроқ Тиллерсон АҚШ қўшинлари Афғонистонда қолиши ҳақида маълум қилганди.