
Ҳар куни бизнинг атрофимиздаги миллионлаб буюмлардан фақат юз-икки юзига эътиборимиз тушади. Миллиардлаб ранг тусларидан фақат мингларини ажратамиз, дунёнинг фақат ўндан бир қисмига эътибор берамиз. Бизнинг миямизни атрофдаги бутунлай ҳамма нарсага эътибор беришга қурби етмайди ва биз фақатгина миямиз муҳим деб хисоблаган нарсаларни кўра оламиз. Artel компанияси бу вазиятни яхши томонга ўзгартиради! Сиз дунёга янгича қарашингиз учун, Artel компанияси 15 хил телевизор моделларини таклиф этади. Алангадек ёрқин ва калейдоскопдек ранг-баранг дунёга ақл бовар қилмайдиган тиниқликда назар солинг.

Ранг баранг дунёни кўрсатувчи зангори экранлар 24 дюймдан 65 дюймгачадир. Бундан ташқари сиз 24, 28 ва 32 дюймда бўлган HD, 40, 43, 49 дюйм бўлган Full HD ва 55 ва 65 дюймдаги Ultra HD ўлчамларидан бахра олишингиз мумкин.
Кўркам тасвирдан ташқари яхши телевизорга нима керак? Албатта, функционаллик!
Artel компанияси, уларнинг телевизорлари ҳамма замон талаб қиладиган вазифаларни бажаради ва ҳатто энг инжиқ харидорни ҳам қониқтира олади деб таъкидлашга ҳар қандай ҳуқуқга эга.

Smart (ақлли) телевизорларининг номи ҳам, уларни қандай истеъдодга эга эканлигини яққол айтиб турибди. Албатта, бу шунчаки емас. Smart TV телевизорлари интернетга симсиз ва симли алоқа бўйича уланишлари мумкин. Тармоққа киринг, ва Full HD ёки дунёдаги енг тиниқ Ultra HD форматларида севимли кўрсатувларингиздан баҳраманд бўлинг.
Smart TV телевизорларига бутун интернет тармоғи бўйича кино ва теледастурларни машаққат билан қидирмаслигингиз учун, ITV иловаси ўрнатилган. Бу иловага хилма хил туркумдаги фильмлар сиз учун киритилди, улардан баҳра олиш учун тугмани боссангиз бас. Smart TV фазилатлари рўйхатига яна Time Shift- яъни жонли эфирни тўхтатиш ва керакли вақтда давом эттириш ва PVR - жонли эфирни ёзиб олиш функциялари киради.
Noise Reduction номли фазилати эса жонли ефирни сифати паст бўлганда пайдо бўладиган жимжирашни олиб ташлаб, экрандаги суратни чиройли қилиб тасвирлаб беришга қодир.













