Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДРни огоҳлантириб қўйди
Жанубий Корея мудофаа ривожи бўйича агентлиги ўтган ҳафта амалга оширилган баллистик ракеталар синови тасвирланган кадрларни эълон қилди. Ёзув КХДР навбатдаги марта ракета учирганидан бир неча соат ўтиб интернетда пайдо бўлган.
Рёнхап агентлигининг хабар қилишича, 86 сония давомийликка эга видеода ҳаракат радиуси 500 ва 800 километр бўлган ракеталар синови кўрсатилган. Шу билан бирга, уларнинг ҳар иккиси ер ва сувдаги нишонларни аниқ мўлжалга олган.
Жанубий Корея мудофаа ривожи бўйича агентлиги вакилининг аниқлик киритишича, ракеталар Корея Республикасининг огоҳлантирувчи зарбалар тизими ва оммавий жазолаш схемасида асосий элементлардан бирига айланади.
- Бизнинг ҳарбийлар Шимолий Кореядаги исталган нуқтага аниқ ва кучли зарба бериш имкониятларига эга. Вазият шуни талаб қилса, бу рўй бериши мумкин, - дея таъкидланади маҳкама баёнотида.
Шимолий Корея 29 август эрта тонгда Ким Чен Ин раҳбарлиги остида биринчи марта Япония ҳудуди устидан учиб ўтган ракета синовини ўтказди. Ракета Япониядан шарққа томон 1,2 минг км узоқликда Тинч океанига тушган.
NEW: #SouthKorea's Agency for Defense Development releases new footage of last week's Hyunmoo-II SRBM tests. pic.twitter.com/TfKaHWjgXh
— Ankit Panda (@nktpnd) August 29, 2017
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026