Жамият | 12:06 / 30.08.2017
17999
2 дақиқада ўқилади

Бухорода опа-сингил “киссавурлар” қўлга олинди

Фото: Бухоро ИИБ

Бухоро шаҳар ИИБга, Навоий вилояти, Қизилтепа туманида яшовчи, нафақадаги С.Ҳ. ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар бермоқда KUN.UZ’га Бухоро ИИБ.

Унинг аризада маълум қилишича, Бухоро шаҳридаги Марказий бозорда жойлашган 265-сонли савдо дўкони олдида қўлидаги сумка ичидан 800 АҚШ доллари, 600.000 сўм нақд пуллари, банк пластик карточкаси ва турмуш ўртоғи Қ.К.Х.га тегишли ҳисобида 40.000 сўм маблағи бўлган банк пластик карточкаси, фуқаролик паспорти, жами боҳоси 200.000 сўмлик 2 дона аёллар кумуш узуклари, баҳоси 150.000 сўмлик бир жуфт аёллар кумуш сирғаси ва баҳоси 100.000 сўмлик бир дона аёллар кумуш занжири солинган баҳоси 50.000 сўмлик аёллар ҳамёнини номаълум шахслар яширин равишда ўғирлаб олиб, жабрланувчига жами 800 АҚШ доллари ва 1.140.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.

Фото: Бухоро ИИБ

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, Бухоро шаҳрида яшовчи опа-сингиллар Г., Д. ва Д.Р.лар Бухоро шаҳридаги Марказий бозорда  навбатдаги “киссавурлик” жиноятини амалга оширишлари пайтида далилий ашёлар билан қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид