Ўзбекистон | 11:44 / 30.08.2017
61708
1 дақиқада ўқилади

Давлат амалдорлари даромадлари ва мулклари ҳақида декларация тақдим этади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари даромадлари ҳамда мулки ҳақидаги декларацияни мажбурий тартибда тақдим этади. “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида бу назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, давлат хизматида лавозимни эгаллаган (“кичик мутахассис” тоифасидан ташқари) давлат хизматчилари ҳар йили мулки, даромадлари ва харажатлари, шунингдек, ўз оила аъзоларининг мулки, даромад ва харажатлари ҳақидаги декларацияни тақдим этишлари лозим. 

Даромадлар, харажатлар ва мулк ҳақида тўла бўлмаган ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш ёхуд умуман тақдим этмаслик давлат хизматини тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид