Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ТИВ раҳбари мамлакатдан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетишга чақирди
Германия ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль Социал-демократик партия етакчиси Мартин Шульцнинг мамлакатдан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung DPA агентлигига асосан хабар бермоқда.
«Албатта, шунга ишончим комилки, қурол-яроғ ва қуролсизлантириш устидан назорат ўрнатиш бўйича мулоқотни бошлаш керак... Мен Мартин Шульцнинг мамлакатимиздан ядро қуролини олиб чиқиб кетиш борасидаги таклифини тўғри, деб ҳисоблайман», - деди Габриэль.
Таъкидланишича, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Германиядаги Бюхель аҳоли пункти ёнидаги авиабазада Американинг 20 га яқин ядро каллаги жойлаштирилган.
Аввалроқ АҚШда ядро бомбаси синовлари ўтказилгани маълум қилинганди.