07:34 / 30.08.2017
5350

Хьюстонда тошқинлар сабабли комендантлик соати киритилди

Фото: AFP

АҚШнинг йириклиги бўйича 4-шаҳри бўлган Хьюстонда “Ҳарви” довули олиб келган тошқинлар сабабли комендантлик соати киритилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сильвестр Тернер ва полиция шефи Арт Асеведо матбуот анжуманда маълум қилдилар. 

Комендантлик соати соат 22дан соат 5гача амал қилади. Мэрнинг айтишича, комендантлик соати тошқин туфайли ташлаб кетилган уйларда ўғирлик ва сув остида қолган йўлларда ҳайдовчилар билан бахтсиз ҳодисалар юз бермаслигининг олдини олиш мақсадида киритилмоқда.   

“Комендантлик соати унга зарурат қолмагунча амал қилади”, деб айтган шаҳар мэри.

Аҳолиси 6,5 млн дан кўпроқ бўлган Хьюстон довул оқибатида тошқинларга дуч келди. “Ҳарви” довули 2005 йилдаги “Катрина” довулидан кейин АҚШ ҳудудида охирги 12 йил ичида содир бўлган энг вайронкор довул бўлди. 

Top