08:38 / 01.09.2017
6149

“Ҳарви” циклони Миссисипи ва Теннесси штатлари томон ҳаракатланмоқда

Фото: AP Photo / LM Otero

Кучсизлашган “Ҳарви” циклони АҚШнинг Миссисипи ва Теннесси штатлари томон ҳаракатланмоқда. Шу сабабли бу штатларда кучли ёмғирлар ва тошқинлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг довуллардан огоҳлантириш миллий маркази маълум қилган.

Ҳозир циклон Миссисипи шаҳридаги Гринвуд шаҳридан 45 км узоқликда кузатилмоқда.

“Ҳарви” довули Техас штатига рекорд даражадаги тошқинлар олиб келди. Маълум қилинишича, унинг оқибатлари туфайли 40 киши ҳалок бўлган, 13 мингдан зиёдроқ одам қутқариб қолинган. Табиий офат 100 мингга яқин уйга таъсир қилган.

Top