Жамият | 17:51 / 01.09.2017
21795
2 дақиқада ўқилади

Бош миясида ўсимта бўлган саксофончи уни олиб ташлаш амалиётида куй ижро этиб берди

Мусиқачи бош мия ўсимтасини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти вақтида саксофон мусиқа асбобида куй ижро этди. Бу амалиёт унинг мусиқий қобилиятига зарар етказмаганини аниқлаш учун керак эди. Тиббий ҳолат ҳақида Current Biology журналида хабар берилди.

Мусиқа ўқитувчиси Дэн Фаббио бош миясида ўсимта аниқланганида атиги 25 ёшда эди. Шиш ижобий бўлган, бироқ мусиқий қобилиятлар билан боғлиқ соҳада жойлашган.

Нейрожарроҳлар Фаббионинг бош мияси батафсил уч ўлчамли харитасини яратишди. Шундан сўнг улар бемор билан бирга саксофон учун куйни танлашди, у амалиёт вақтида ижро этилиши лозим эди. Фаббио чуқур нафар олмаслиги ва чиқармаслиги муҳим эди – улар туфайли мия бош суяги ичидан кўтарилиб, тушарди. Бундай ёндашув шифокорларга миядаги эҳтимолий ўзгаришларни амалиёт хонасидаёқ назорат қилиш имконини берди.

Шифокорлар ўсимта олиб ташланганидан сўнг, Фаббионинг нутқини текшириб кўришди, кейин унга саксофон тутқазишиб, мусиқий қобилияти зарар кўрмаганига ишонч ҳосил қилдилар.

Нейрожарроҳлар беморнинг ҳаётини қутқаришдан ташқари, бош мия мусиқа билан боғлиқ маълумотни қандай қайта ишлаши ҳақида ҳам кўпроқ нарсани билиб олишди.

Мавзуга оид