2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичининг КОНКАКАФ минтақасида иштирок этаётган Мексика терма жамоаси 7-турда Панама терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу ғалаба натижасида мексикалик футболчилар Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб қўйишди. 7 учрашувдан кейин 17 очко тўплаган терма жамоа кейинги турларда учинчи ўринда пастга тушиб кетмаслиги аниқ бўлиб улгурди.
Натижада, бугунги кунга келиб, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган жамоалар сони бештага етди – Россия (турнир мезбони), Бразилия, Эрон, Япония ва Мексика.
ЖЧ-2018. саралаш. КОНКАКАФ минтақаси
Мексика – Панама 1:0 (0:0)
Гол: Лосано (53).
Мексика: Корона, Араухо, Айяла, Рейес, Очоа, Гуардадо, Гальярдо, Дамм (Лосано, 51), Эррера, Вела, Эрнандес.
Панама: Кальдерон, Балой, Мачадо, Чен, Дэвис (Кинтеро, 28), Годой, Буитраго, Гомес, Купер, Овалье, Техада.