Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 2017 йилда 40 фоизгача ўсиши мумкин
2017 йил якунларига кўра Қозоғистон ва Россия ўртасида товар айланмаси 40 фоизгача ошиши мумкин, деб ҳисоблайди РФнинг республикадаги савдо вакили Александр Яковлев.
"Давлатларимиз ўртасида товар айланмаси сўнгги саккиз ойда 34 фоизга ошди. Йил якунига кўра барча товар айланмасининг ўсиши прогнози 35-40 фоиз атрофида", - деди Яковлев Қозоғистон ва Россия бизнес-омбудсманларининг биринчи форуми давомида.
Унинг таъкидлашича, Россия Федерацияси Қозоғистон товар айланмасида биринчи ўринни эгаллайди, Россиянинг улуши – 20 фоиз, иккинчи ўринда Хитой, учинчи - Италия. "Қозоғистон Россия товар айланмасида МДҲ давлатлари ўртасида иккинчи ўринни эгаллайди ва барча мамлакатлар ўртасида ўнликка киради", - деди Яковлев.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қозоғистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллардан ортиқ маблағ киритмоқда. Қозоғистон эса РФга 2016 йилда 700 млн доллар йўналтирган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026