Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла Европанинг 4 давлатидан дарғазаб
Венесуэла ТИВ мамлакат ишларига «аралашгани» сабабли Европанинг тўрт давлатига норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса маълум қилди, деб хабар бермоқда El Universal.
Унинг сўзларига кўра, гап Испания, Буюк Британия, Италия ва Германия ҳақида бормоқда. Арреасанинг қўшимча қилишича, элчилар билан учрашув тезкорлик билан ташкил этилган. У тўрт давлат томонидан «аралашувни» доимий, деб баҳолаган.
Шунингдек, Венесуэла ТИВ раҳбарининг хабар қилишича, Каракас ишларига аралашиш бўйича ҳаракатлар тўхташига умид билдирган. Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда анча жиддий дипломатик жавоб қайтарилади.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Венесуэла мухолифати билан учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:59
Венесуэладаги зилзила: қурбонлар сони 920 нафардан ошди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
09:18 / 26.06.2026