Мьянмадан Бангладешга қочган роҳингя миллатига мансуб қочқинлар сони айни вақтда баҳоланаётганидан икки баробар кўпроқ, яъни 300 минггачани ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Бангладешдаги вакили Дипайан Бхаттачарийга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ 146 минг роҳингя-қочқинлари ҳақида хабар қилинаётганди.
Бундан келиб чиқиб, Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури 4 ой давомида 300 минг қочқинни юқори калорияли бисквит ва гуруч билан таъминлаш учун қўшимча 13,3 млн доллар маблағга эҳтиёж сезади.















