«Яндекс»да ишлашни хоҳловчилар учун танлов эълон қилинди
«Яндекс» компаниясида ишлашни хоҳловчилар учун танлов эълон қилинди. «Яндекс.Блиц»да истаган одам иштирок этиши мумкин - танлов тармоқнинг ўзида йўлга қўйилади. "Лайфхакер" шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, танлов икки босқичдан иборат бўлади: ҳар бири олтитадан вазифани ўз ичига олади, уларга жавоб бериш учун тўрт соат вақт берилади. Танловнинг биринчи раунди 18-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади - унда ўзингизга қулай бўлган вақтда қатнашишингиз мумкин. Иккинчи раундга 30 сентябрда старт берилади. Унда иштирок этиш учун тўрт вазифани бажариш керак бўлади.
«Яндекс.Блиц» иштирокчилари вазифаларни бажариш учун алгоритмлар ўйлаб топиши ва уларни кодларда ифодалаши керак бўлади. Жавоблар C++, Java, Python ва C# - компания ходимлари ишлайдиган тилларида қабул қилинади.
Финалчилар совринли ўринлар учун 100, 75 ва 50 минг рубль билан тақдирланади. Шу билан бирга, энг яхши 20 нафар иштирокчига сертификатлар берилади. Барча вазифаларни бажара олмасангизу, бироқ яхши натижалар кўрсатсангиз ҳам беллашувни кузатиб бораётган компания ходимлари сиз билан боғланишлари мумкин.
Биринчи раунд натижалари 26 сентябрь куни эълон қилинади, финалчилар номи эса 4 октябрда маълум бўлади.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
11:30 / 31.10.2024