Дубай — дунёнинг энг шоҳона, бетакрор шаҳарлари рейтингида юқори поғонада туради. Ҳашаматли миноралар, қимматбаҳо машиналар, йирик савдо марказлари, гўзал манзарали соҳил бўйлари ҳаттоки, энг нозиктаъб сайёҳни ҳам ўзига жалб эта олади.

Ҳар йили Дубайга дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб сайёҳлар ташриф буюради. Албатта, бу бежизга эмас. Умрида бир маротаба бўлса ҳам ушбу мўжизалар шаҳрига тушиб қолишни истамайдиган инсонлар бўлмаса керак. 

Фото: Dubai
Фото: Dubai

Дубайга боришни истайсиз-у, бироқ бунга имконингиз йўқми? Ташвишланманг, энди Дубайнинг ўзи Тошкентда.

Фото: Dubai
Фото: Dubai

Куни кеча пойтахтимизнинг Чилонзор туманида қад ростлаган муҳташам ресторан меҳмонлар учун ўз эшикларини очди. Бу ресторанга кирар экансиз, сиз ўзингизни худди Дубай шаҳрига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Бежирим дизайн, гўзал табиат, тўкин дастурхон  ҳар қандай мижозни ўзига ром этади. 

Фото: Dubai

DUBAI ресторани – икки қаватдан иборат кенг ҳовлили ресторан бўлиб, унинг дизайни ва интерьери шарқ мамлакатларидаги шоҳона саройни ёдга солади.  Сиз бу ерда оилангиз ва яқинларингиз билан вақтингизни мазмунли ўтказишингиз, дўстларингиз билан ҳордиқ чиқаришингиз ва рестораннинг гўзал таровати ила бахтли онларингизни  бир умрга суратларга муҳрлашингиз мумкин.