Жамият | 17:27 / 12.09.2017
7729
1 дақиқада ўқилади

ABBA виртуал турне ўтказади

Фото: abbasite.com

Швециянинг ABBA мусиқий гуруҳи виртуал турне ўтказади, деб хабар бермоқда The Local. Бу маълумотни гуруҳ иштирокчиларидан бири Бенни Андерссон тасдиқлади.

Аввалроқ Андерссон ва унинг АВВА бўйича ҳамкасблари Агнета Фельтског, Бьорн Ульвеус ҳамда Анни-Фрид Лингстад продюсер Саймон Фуллер ва Universal Music Group билан бирлашишгани ҳамда уларнинг қўшма лойиҳаси янги авлодга ABBA’ни янгича нигоҳда кўриш, тинглаш ва ҳис этиш имконини бериши маълум қилинганди.

Энди эса Андерссон виртуал бирлашиш бўйича режалар кучда эканини айтиб ўтди.

Ҳозирги пайтда ғоя шундан иборатки, квартетнинг рақамли аватарлари АВВА қўшиқларини жонли мусиқа ҳамроҳлигида ижро этади.

Тур 2019 йилда бошланиши мумкин. «Бунинг учун маълум вақт талаб этилади, юзни рақамлаштириш учун вақт керак», - дея таъкидлаб ўтди Андерссон.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид