Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (2017 йил 29 август). Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Хусусан, турли маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудида ҳисобга олинадиган солиқ мажбуриятлари бўйича ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олишга тақиқ жорий этилди.

Солиқ органи хулоса тузади, молия бўлими – тасдиқлайди

Энди СКнинг 56- ва 57-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш учун давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимида маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулоса тайёрлайди ва ЭРИ билан тасдиқлаш орқали «ЎРМВ» АТга электрон тарзда юборади.
 
Туман (шаҳар) молия бўлими 1 кун мобайнида уни кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосада кўрсатилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олишга эътирозлари бўлмаганида хулосани тасдиқлайди, эътирозлар бўлганида эса, сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради.
 
Туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан «ЎРМВ» АТда тасдиқланган хулосалар тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан хулосада кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун 1 иш куни муддатида ижрога қабул қилинади.
 
Маъмурий ва иқтисодий судларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтариш бўйича суд қарори (ажрими, буйруғи) мавжуд бўлганда тегишли ғазначилик бўлинмаларига ваколатли орган томонидан хулоса ўрнига суд қарори тақдим қилинади.

Агар маблағлар етарли бўлмаса

Алоҳида ҳолларда, агар 10 иш куни мобайнида (илгари 30 кун мобайнида) жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, ортиқча тўланган маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин.
 
Белгиланган муддат ўтганидан сўнг маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги электрон хулосани ижро этиш автоматик тарзда тўхтатилади ва қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича қолдиқ сумма:

•  ЭКИҲнинг 10 000 бараваридан юқори бўлган ҳолларда Молия вазирлиги томонидан «ЎРМВ» АТда маъқуллангач;