Сиз ким бўлишингиздан қатъиназар, келажаги порлоқ ёзувчи, шунчаки қизиқувчан сайёҳ ёки шунчаки романтикмисиз фарқи йўқ, ҳақиқий саёҳат сизга илҳом бағишлаши аниқ. National Geographic Traveler журналининг август/сентябрь ойи сони дунёдаги энг узоқ давом этадиган темир йўл сайёҳлик йўналишларига бағишланган. Қуйида шундан 12 тасини келтирамиз. 

Белград — Бар темир йўли тахминан 12 соат давомида йўловчиларини 435 та кўприк устидан ва 254 та тоннел остидан олиб ўтади. У Сербия пойтахтидан Черногориянинг Адриатика денгизи соҳилларига элтади. 

Фото: Nick Cottman/Alamy Stock Photo

Марказий Америка табиати билан танишишни истайсизми, Чўққили тоғнинг қорли қоялари орасидан Сьерра Невада орқали Тинч океани соҳилларига элтувчи California Zephyr («Калифорния зефир») темир йўлидан яхшиси йўқ. 

Фото: Marc Glucksman/Amtrak

Канада темир йўли йўловчилари 3 кун мобайнида Торонтодан Ванкуверга йўл олар экан, олтин тусли платолар, сон-саноғи йўқ кўллар ва чиройли қишлоқлардан баҳра олишлари мумкин. Бунда уларга вагонларнинг шаффоф ойналари ёрдам бериши шубҳасиз. 

Фото: Via Rail Canada

Royal Rajasthan on Wheels («Ғилдираклардаги қироллик Ражастони») таркибини поезд бортидаги ҳашаматли курорт деб аташади. У ерда ҳатто спа-салон ҳам бор! Бир ҳафта давомида сиз Ҳиндистондаги қалъалар, ибодатхоналар ва Тож-Маҳалдан баҳра олиш имконига эга бўласиз.

Фото: Vijay Mathur/Reuters

Glacier Express («Музли экспресс») Швейцариянинг Альп тоғларида жойлашган иккита йирик дам олиш масканини темир йўл орқали ўзаро боғлайди. Йўловчилар тоғ чўққилари, даралар ва қишлоқларни томоша қилишади.