Англия Премьер Лигасининг энг машҳур номларидан бири Сэм Эллардайс ўзининг ғалаба қозониш формуласини ошкор қилди. Бу формула 7 асосий қоидадан ташкил топар экан. 

1. ГОЛ ЎТКАЗМАСЛИК
«Агар ўз дарвозангизни дахлсиз сақласангиз, ғалаба қозониш учун биргина гол кифоя. Ҳимоядаги ишончли ўйин мавсумдаги яхши натижа учун пойдевор бўлади, ахир ҳар ўйинда 2-3 гол уришнинг иложи йўқ» – дейди Сэм Эллардайс.

«Кристал Пэлас» мен келгунимча 17 турнинг фақат биттасида гол ўтказиб юбормаганди, холос. Биз янги футболчиларнинг аввало, ҳимоя чизиғимизни кучайтириши кераклигига эътибор қаратдик. Бу ўз навбатида ҳужумчиларимизга ҳам ишонч, ҳам эркинлик олиб келди»

«Кристал Пэлас» ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олиши учун яна 6 ўйин керак бўлди. Кейинги 16 ўйиннинг олтитасида эса жамоа «қуруқ» ўйин ўтказди ва бу ўйинларда ғалаба қозонди.   

2. МАЙДОННИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА ТЎП ЎТКАЗМАСЛИК
«Премьер Лига клублари бундай хатоларни кечирмайдилар. Орқада максимум 4 футболчи бўлган вазиятда тўпни йўқотасиз ва рақибда тезкор ҳужум ва дарвозага зарба бериш имконини яратасиз».

3. ҲУЖУМ БОШЛАШДА ФАҚАТ ОЛДИНГА ТЎП УЗАТИНГ, ОРҚАГА ВА ЁНГА ПАС БЕРИШДАН ҚОЧИШ КЕРАК
«Мен фақат олдинга қараб ўйнайдиган футболда тарбия топганман. Агар олдинга тўп узатиш варианти бўлса, албатта ўшани танлаш керак. Ҳатто энг яхши ҳимояга эга бўлган жамоаларга қарши ўйинларда ҳам, ҳимоядан ҳужумга тез ўтилса, гол уриш имконияти ошиб кетади. Ҳаддан зиёд тўп узатмаларни амалга ошириш рақибда ўз ҳимоясини ташкиллаб, уни ўтиб бўлмас деворга айлантиришига шароит яратади».

Ростан ҳам, «Катта Сэм» жамоалари ўйинига эътибор берсангиз, бу қоида ишлашига гувоҳ бўламиз. Сўнгги 5 йилни оладиган бўлсак, у мураббийлик қилган клублар умумий паслар ичида олдинга узатилган пасларнинг салмоғи бўйича доим бешликда бўлган.  

2012-13, «Вест Ҳэм» - 46,7 фоиз - 1-ўрин
2013-14, «Вест Ҳэм» - 45,2 фоиз - 1-ўрин
2014-15, «Вест Ҳэм» - 43,7 фоиз - 5-ўрин
2015-16, «Сандерленд» - 43,6 фоиз - 2-ўрин;
2016-17, «Кристал Пэлас» - 42,7 фоиз - 2-ўрин

4. ЮҚОРИДАГИ ҲАР БИР ТЎПНИ ЭГАЛЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ
Узун паслар билан ўйинда Эллардайс қанотдаги инсайдларнинг марказий ҳужумчи Кристиан Бентекега яқин бўлишлари кераклигини айтади.