Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилди
Фото: Squawka
«Эвертон» Сэм Эллардайсни бош мураббийлик лавозимидан истеъфога чиқарди.
Клуб расмий сайтида мураббий ишдан кетгани расман маълум қилинган. Шартнома икки томон розилигига кўра муддатидан олдин бекор қилинган.
Эллардайс «Эвертон»га 2017 йил ноябрида Роналд Куман ўрнига бош мураббий этиб тайинланганди. У жамоани инқироз ҳолатида, 13-ўринда қабул қилиб олди ва кетма-кет ғалабаларга эришиб, ишончни оқлаганди. Аммо клуб мавсум якунида яна муваффақиятсиз натижалар қайд эта бошлади ва мавсумни АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда якунлади.
У мерсисайдликлар жамоаси бошқарувида жами 26 ўйин ўтказди ва 10 ғалаба ва 7 дурангга эришди, 9 марта мағлуб бўлди.
Бундан аввалроқ, клуб раҳбарияти «Уотфорд»нинг собиқ бош мураббийи Марку Силвани ишга таклиф қилиши ҳақида хабарлар берилганди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
23:42 / 04.08.2025