Фан-техника | 10:57 / 13.09.2017
8689
2 дақиқада ўқилади

Немис маркаси 5 метрлик электрокар яратди

Хитойлик сармоячилар жалб қилиниши эвазига қайта тикланган Borgward немис маркаси Франкфуртдаги моторшоуда Isabella прототипини намойиш қилди. Концепт-карнинг узунлиги роппа-роса 5 метрни, эни 1,92 метрни, баландлиги 1,.4 метрни ташкил қилади. 

4 ўриндиқли прототип ҳам олдидан, ҳам орқасидан сурилувчи эшиклар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, машина кузовининг марказий таянчи йўқ.

Фото: motor.ru

Концепт-кар умумий қуввати 300 от кучини ташкил қилувчи бир жуфт электр двигателлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Машина жойидан 100 км/соат тезликка 4,5 сонияда эришади. Моделнинг максимал тезлиги эса соатига 250 км ни ташкил қилади. 

Машина электр двигателлари немис компанияси ва LG Electronics компанияси биргаликда яратган батареядан қувватланади. Маълум қилинишича, аккумуляторни махсус қувватлаш қурилмаси ёрдамида ярим соат ичида 80 фоизга тўлғазиш мумкин. Бундан ташқари, машина симсиз қувватланиш тизимини олган.

Фото: motor.ru

Borgward’да айтилишича, компания олдида машинага бир қувватланишда 500 км йўл босишга имкон берувчи платформани яратиш вазифаси турибди.

“Изабелла” салонида 4 алоҳида ўриндиқ жойлаштирилган. Машина бутун пешойна ўлчамидаги рақамли панел билан таъминланган. Бу панел экранида автомобилнинг турли тизимлари ишига жавоб берувчи голограммалар акс этади.

Фото: motor.ru

Компания машинани серияли тарзда ишлаб чиқариши режаси борлиги ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган.

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

 

Мавзуга оид