Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ раҳбари Ҳарвардда маъруза ўқишдан бош тортди
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео энг сўнгги лаҳзада Ҳарвард университетида маъруза ўқишдан бош тортди. Бу таклиф этилган меҳмонлар рўйхатига WikiLeaks сайтига ахборот етказиб берувчи Челси Мэннинг ҳам киритилганидан сўнг юз берди.
«Мэннинг хоним ўз давлатига хиёнат қилди ва махфий маълумотнинг WikiLeaks’га сизиб чиқиши бўйича 17 та жиддий жиноятларда айбдор, деб топилган», - дея Помпеонинг баёнотини келтиради AFP.
Унинг қўшимча қилишича, Мэннинг таклиф этилган жойда маъруза ўқиб, Марказий разведка бошқармаси «ишончига хиёнат қилмоқчи эмас».
Кеча WikiLeaks информатори ва Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Ҳарвардда маърузалар ўқишлари хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:47 / 15.05.2026
МРБ раҳбари Кубага Трампнинг таклифини етказди
09:34 / 09.02.2026
АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарвард билан илмий ҳамкорликни тўхтатмоқда
22:26 / 03.02.2026
Трамп Ҳарварддан миллиард доллар «товон пули» талаб қилди
16:55 / 21.01.2026