Фан-техника | 12:07 / 18.09.2017
4575
1 дақиқада ўқилади
Financial Times: Slack мессенжери 5 млрд. долларга баҳоланди
Slack корпоратив мессенжери навбатдаги молиялаштириш жараёнидан сўнг 5,1 млрд. долларга баҳоланди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.
Маълум бўлишича, мессенжер инвестицияларнинг сўнгги босқичида 250 млн долларни жалб қилган. Сармояларнинг катта қисми Vision Fund’дан келган.
Slack ижрочи директори Стюарт Баттерфилднинг сўзларига кўра, компания акцияларни бирламчи очиқ жойлаштириш (IPO) учун мўлжалланган, бироқ бу 2018 йилга қадар рўй бермайди. Унинг таъкидлашича, бунга Slack’нинг «ёши» ва унинг бизнес-мақсадларга ҳозирги пайтда мос эмаслиги сабабдир.
«Бу ғалати дунё. Агарда, ҳаммаси 10 йил муқаддам рўй берганида, биз IPO’га чиққан бўлардик», - дея таъкидлаб ўтди Баттерфилд.