Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ашхободдаги турнирда 28 медаль олди, мезбонлар катта фарқ билан биринчи ўринда
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 16 сентябрь куни бошланган Усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси шу вақтгача 28 медаль қўлга киритди. Бу ҳақда турнир сайтида маълум қилинган.
Икки кундан ўзбекистонлик спортчилар 3та олтин, 5та кумуш ва 20та бронза медаль қўлга киритган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринда катта фарқ билан Туркманистон жойлашган (29-21-12). Эрон эса иккинчи ўринда (4-2-6).
Ўзбекистон термасига иккинчи кунги мусобақаларда учинчи олдин медални баландликка сакраш мусобақасида Надия Дусанова олиб берди. Мазкур мусобақада иштирок этган яна бир ўзбекистонлик спортчи Сафина Саъдуллаевага кумуш медаль насиб қилди.
Турнирда 65 делегация жами 6000дан ортиқ спортчи билан иштирок этмоқда.

Мавзуга оид
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
11:13 / 12.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
15:32 / 16.01.2025
Ашхобод бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон тадбирларига тайёргарлик муҳокама қилинди
21:50 / 10.10.2024