Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхобод бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон тадбирларига тайёргарлик муҳокама қилинди
Ашхободда Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
Мулоқот чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама, шу жумладан олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув давомида икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро майдондаги ҳамкорлиги, шунингдек, Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" доирасида 2025 йилда тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026