Нью-Йоркда ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди
2017 йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.
ШҲТнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Саммитидан кейинги биринчи мажлис Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И раислигида ўтказилди ва унда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Сушма Свараж (Ҳиндистон), Ҳаважа Моҳамад Асиф (Покистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Қайрат Абдраҳманов (Қозоғистон), Сергей Лавров (Россия), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) ва Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон) иштирок этди.
Мажлис давомида ШҲТни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилишлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди ва халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар ШҲТнинг БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.
Мажлис якунларига кўра Кенгашнинг ахбороти ва ташкилотнинг жорий фаолиятига доир масалалар юзасидан қатор қарорлари қабул қилинди.
Мавзуга оид
08:52 / 28.09.2024
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябр куни чақирилади
16:49 / 28.03.2024
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади
08:13 / 28.09.2023
Сенатнинг 45-ялпи мажлиси 29 сентябр куни чақирилади
07:59 / 05.08.2023