Жамият | 18:37 / 21.09.2017
13284
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 3 ёшли бола чўкиб кетди

Ўртачирчиқ туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар қилган.

Фожиа жабрланувчи қаровсиз қолиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи ариқда чўкиб кетиши натижасида содир бўлган.

Вилоят прокуратураси хабарида айтилишича, мазкур бахтсиз ҳодиса болалар ўлимига олиб келган ягона ҳолат эмас. Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдирилиши натижасида юзага келган.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қурбонларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилиб, бу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналардан ҳар қандай ҳолатда ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик сўралган.

Мавзуга оид