Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Чирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди
Йигит болани бир неча сония ичида қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Тошкент вилояти, Ўрта чирчиқ туманида ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди.
ФВБ хабарига кўра, 17 июн куни Бунёдкор маҳалласи, Иззат кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи аёл фарзанди ҳожатхонага тушиб кетганини кўриб, баланд овозда ёрдамга чақирган. Буни эшитган қўшни йигит дарҳол ёрдамга келиб, болани бир неча сония ичида қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Тошкент вилояти ФВБ раҳбарияти инсон ҳаётини сақлаб қолган фуқарога миннатдорлик билдириб, ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.
Мавзуга оид
09:55
Чимён тоғида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026