Cайёр суд: Гиёҳфуруш муқаррар жазосини олди
Жорий йилнинг 24 май куни «Ўртачирчиқ туман педагогика ва хизмат кўрсатиш» коллежи биносида коррупцияга қарши курашиш, суд соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда коллеж раҳбарияти, Ўртачирчиқ туман суди, Ўртачирчиқ туман прокуратураси, маҳалла фаоллари ва талабалар қатнашишди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
Тадбирдан кўзланган мақсад йиғилганларга 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш давлат дастурини тушунтириш, терроризм ва диний эктремизмнинг нақадар ёмон иллатлиги ҳақида тушунчаларни бериш бўлди. Шу билан бирга фуқароларга суд соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳам тушунтирилди. Шу куни сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди.
Судья Х.Х.Хотамов раислигида судланувчи Й.Деҳқанбаевга нисбатан жиноят кодексининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш моддаси билан жиноят иши кўрилди.
Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитиб, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, жиноят иши материаллари билан танишиб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама тўла ва холисона текшириб чиқди.
Й.Деҳқанбаев ушбу жиноятни қилганликда айбдор, деб топилди. Унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ҳукмдан норози тарафларга тегишли муддатларда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи судга шикоят қилиш ёки протест билдириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди
Жаҳон | 21:57
-
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради
Жаҳон | 21:52
-
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
Жаҳон | 20:44
-
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди
Жаҳон | 20:40
Мавзуга оид

17:57 / 21.06.2025
Ўрта Чирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди

19:35 / 17.09.2021
Миллий гвардия матбуот хизмати Ўртачирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича изоҳ берди

00:55 / 11.08.2018
Гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаган шахсга ҳукм ўқилди

22:10 / 05.08.2018