Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти октябрда Ўзбекистонга келади
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Ташриф мобайнида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий шартнома ва келишувлар, шунингдек, бошқа масалалар ҳақидаги ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилиниши ҳам режалаштирилган.
Афғонистон президенти Ўзбекистонга ташрифига ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида ўтган ойда бу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобуддун Тимурий ҳам маълум қилганди. У мазкур ташриф доирасида хавфсизлик, темир йўл транспорти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, кимё ва автомобил саноати каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 20дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро, вазирлик ва идоралараро ҳужжатларнинг имзоланиши кўзда тутилгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026