АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли Бэррон МЛС вакили Вашингтоннинг «Ди Си Юнайтед» клуби болалар жамоасида (U-12) тўп суришни бошлади. Бу ҳақда U.S. Soccer Development Academy нашри хабар тарқатди.

11 ёшли Бэррон Трамп АҚШ раҳбарининг ҳозирги рафиқаси саналган Меланья Трампнинг ягона фарзанди саналади.
Болакай жамоаси сафида яримҳимоячи позициясида тўп суради. У жамоада 81-рақамли футболкада майдонга тушади.














