Лавров: АҚШ ва Шимолий Корея ўзларини боғча болаларидек тутмоқдалар
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Кореянинг ракета-ядровий синовлари атрофидаги вазиятда АҚШ ва Шимолий Кореянинг ўзларини тутаётганларини боғча болаларининг қилиқларига қиёслади.
"Биз Хитой билан ҳис-туйғули эмас, онгли ёндашувга эришишни давом эттирамиз. Улар ўзларини болалар боғчасида жанжаллашаётган икки боладек тутмоқдалар ва ҳеч кимни уларни тўхтата олмайдигандек гўё", деб айтди Лавров БМТ Бош ассамблеяси натижаларига кўра Нью-Йоркда ўтган матбуот-анжуманда.
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТдаги нутқида Шимолий Корея етакчисини "ракета-одам" деб атаб, Шимолий Кореяни йўқ қилиш билан таҳдид қилганди.
Ким Чен Ин бунга жавобан Трампни "безори ва гангстер" деб атаган ва уни "олов билан жиловлаб олишини" айтган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024