Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Курдистонида мустақиллик референдуми бошланди
Фото: AP
Ироқнинг Курдистон мухтор вилоятида мустақиллик масаласида референдум бошланди.
Rudaw телеканалининг хабар қилишича, овоз бериш участкалари маҳаллий вақт билан 7:00 да очилган ва 18:00 да ёпилади.
Умуман 5,2 млн сайловчи рўйхатга олинган, улар "Курдистон минтақаси ва унинг ташқарисидаги курдлар истиқомат қиладиган ҳудудлар мустақил бўлишини хоҳлайсизми?", деган саволга ўз фикрларини билдиришлари керак. Референдум натижаси бир кундан кейин маълум бўлади.
Ироқ Курдистони Олий мустақил сайлов комиссиясига кўра, 400 дан ортиқ халқаро кузатувчилар овоз беришни кузатмоқда. Референдумни ёритишга 600 дан ортиқ журналист жалб қилинган. Уларнинг 3 дан бири хорижий ОАВ вакилларидир.
Мавзуга оид
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
12:43 / 13.02.2026