Спорт | 15:00 / 29.09.2017
39082
1 дақиқада ўқилади

Фото: Роналду яна бир қимматбаҳо автомобилини намойиш этди

Криштиану Роналду инстаграмдаги саҳифасида ўзининг янги автомобили фотосини жойлаштирди.

«Янги тойчоқ тайёр», – дея изоҳ ёзган футболчининг ўзи.

Бу гиперкар Bugatti Chiron. Бундай машина нархи қарийб 3 млн доллар туради, унинг қуввати 1500 от кучига тенг. Максимал тезлиги соатига 420 километр. 2,5 сонияда нолдан 100 км/с тезликка чиқади, 6,5 сонияда 200 км/с, 13,6 сонияда эса 300 км/с.

Бутун дунёда бундай автомобилдан атиги 500та ишлаб чиқарилган. 

Шу ой бошида Криштиану ижтимоий тармоқда бошқа бир янги машинасини намойиш этганди – бу тўқ қизил рангли Ferrari F12 TDF. Бу автомобиль нархи атиги 350 000 фунт туради ва янгиси билан ҳеч бир жабҳада тенглаша олмайди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид