Фан-техника | 13:12 / 30.09.2017
98940
4 дақиқада ўқилади

Google ҳақида сиз билмаган 19 та маълумот

Фото: Google Images

Google компаниясига асос солинганига 19 йил бўлди. Технологиялар оламида бу анчагина кекса ёш ҳисобланади. Шу муносабат билан Recode.net портали жаҳоннинг энг асосий қидирув тизимига доир 19 та қизиқарли маълумотни тўплади.
 
1. Ларри Пейж ва Сергей Брин 1998 йилда Google фирмасига асос солишди. Компания ўша йили 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилган, аммо 2006 йилдан эътиборан 27 сентябрда ташкил этилган кунини нишонлайди. 

2. Илк дудл Ларри Пейж ва Сергей Брин томонидан 1998 йилги Burning Man фестивалида яратилган. Бу уларнинг сервер ишламай қолса, иш жойида эмасликларини англатувчи ўзига хос хабар эди.
 
3. Бугунги кунда Google компаниясида 72 мингдан ортиқ киши ишлайди.

Фото: Google Images

4. Google рақамли ва мобиль реклама бозорида етакчилик қилади. Таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, 2017 йили мобил рекламадан тушадиган даромад 50 млрд доллардан ортади. Бу Google компаниясининг рақамли рекламадан кўрадиган даромадининг 67 фоизидир. 

5. Google клавиатурада ҳарфларнинг кўп босилиб кетилишидан ҳосил бўладиган доменларга эга: Gooogle.com, Gogle.com, Googlr.com ва бошқаларга эга. Google корпорациясига шунингдек, 466453.com ҳам тегишлидир. Бу рақамлар телефон клавиатурасида g o o g l e ҳарфларидир. 

6. Статистикага кўра, 2016 йил октябрда Google’нинг жаҳон қидирув тизимидаги улуши 90,3 фоизга етган. 2017 йил июлда бу рақам 86,8 фоизга тушди. 

7. Google таркибида ҳамон оқ танли ва осиёликлар кўпчиликни ташкил этади. Recode маълумотларига кўра, Google’нинг оқ танли ходимлари сони бу йил 59 фоиздан 56 фоизга тушган. Осиёлик ишчилар сони 32 фоиздан 35 фоизга ошган. 

8. Google сони «гугол» сўзидан олинган бўлиб, 100 нолли рақамни англатади. 

9. Аввалроқ, Google маҳаллий янгиликларни автоматлаштириш лойиҳасини молиялаштириши хабар қилинган эди.

10. Google.com 1998 йили 2 декабрда мана шундай кўринишда эди.

Фото: Google Images

11. Ҳар йилги май ойида бўлиб ўтадиган Google I/O ишлаб чиқарувчилар конференциясида компаниянинг эълон қилишича, 2 млрд саҳифа унинг AMP форматига мурожаат қилмоқда. У контентни яхшироқ кэшлаш имконини беради. Бу билан мобиль саҳифаларни юклаш тезлиги ошади. Айни вақтда шу форматда 900 минг домен бор. 

12. Google маълумотларига биноан, Google Search индексидаа 100 млрдлаб веб-саҳифалар бор. Уларнинг ҳажми 100 минг Гбдан ортиқдир. 

13. «Асосийси — фойдаланувчига диққат қаратиш, қолгани мослашади» —бу Google компаниясининг бош фалсафасидир. 

14. 2000 йил 1 апрель куни Google фойдаланувчилари билан ҳазиллашиб, ҳазил кунини нишонлай бошлади. Унинг дастлабки ҳазили «фойдаланувчилар фикрини ўқий олиши» айтилган MentalPlex дастуридир. 

15. Яқингинада Google тенгҳуқуқлилик бўйича янги вице-президентни ишга қабул қилишини эълон қилди. 

16. Google Сюзан Вожицки гаражида ишга туширилган, эндиликда у YouTube бош директори лавозимини эгаллаган. 

17. Google АҚШдаги энг яхши 10 та мобил иловадан 5 тасига эгалик қилади: YouTube, Google Play, Google Maps, Gmail ва Google Search. 

Фото: Google Images

18. Google 2006 йили ўша вақтдаги йирик маблағ 1,65 млрд доллар эвазига YouTube сайтини харид қилди. 

19. Google сунъий ақл ишланмалари бўлими бошлиғининг фикрича, инсоният роботлар Ерни эгаллаб олишидан хавотирланиши керак. 

Мавзуга оид