Ҳар кунги ишдан, кундалик юмушлардан чарчадингизми? Шовқин-суронли шаҳардан узоқроқда тоза ҳаводан нафас олиб дам олишни истайсизми? Оилавий ёки дўстлар билан мароқли ҳордиқ олишничи? Балки организмнинг умумий ҳолатини яхшилаш вақти келгандир? Ёки сурункали касалликни ўз вақтида даволаш керакдир?
У ҳолда сизларга тоғ ён бағирларида жойлашган санаторияларда дам олишни тавсия қиламиз. Юртимизда бу каби масканлар талайгина. Бугун сизлар билан Humson Buloq санаториявий-соғломлаштириш марказига саёҳат қиламиз.



Humson Buloq - профилактик-шифо муассасаси бўлиб, бу ерда саломатликни тиклаб, дам олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мажмуада гидротерапевтик ва физиотерапевтик амалиётларни ўтказиш учун замонавий юқори технологияли GBO ва RMS ускуналари ўрнатилган. Юрак-қон томир тизими, нафас олиш органлари ва бошқа касалликлар билан хасталанган беморлар санаторияда даво топишлари мумкин.



Нима учун Humson Buloq?
Мажмуа 160 меҳмонга мўлжалланган бўлиб, 53 хона ва 9 коттеждан иборат. Энди эса Ғарбий Тянь-шаннинг гўзал тоғ ҳудудида, Угам дарёсининг яқинида қад ростлаган санаториянинг ажралиб турувчи жиҳатлари билан танишамиз:





















