16:10 / 03.10.2017
7041

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар алмашинуви деярли 16 фоизга ўсди

Бугун, 3 октябрь куни пойтахтда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда икки томонлама стратегик ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бўлган савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада кенгайтирилишига эътибор қаратилди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар алмашинуви 4,2 миллиард долларга тенг бўлди. Охирги саккиз ойда эса бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 15,6 фоизга ўсди. Бу йўналишда фаол ишлар олиб борилмоқда.

Инвестиция ва саноат кооперацияси соҳасида ҳам катта ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шунингдек тўқимачилик соҳасидаги алоқалар анча жадал ривожланиб, 22 фоизга ошгани қайд этилди. 

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, нефть-кимё соҳаларида ҳам фаол ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани таъкидланди. 

Тадбирда Россиянинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик самарали ривожланаётгани маълум қилинди. Металлургия ва қурилиш материаллари соҳасида катта лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. 

Top