Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда кайман тимсоҳи ва ягуарнинг аёвсиз олишуви видеоси пайдо бўлди
Интернетда Бразилиядаги Панатала деган жойда кайман туридаги тимсоҳ ва ягуарнинг аёвсиз олишуви видеоси пайдо бўлди. Британиялик сураткаш Крис Брунскилл томондан тасвирга олинган видео твиттерда жойлаштирилди.
Видеода ягуар писиб келиб кайманга ташланиб, уни сув остига тортиб кетганини кўриш мумкин. Бир лаҳзага икки жонзот ҳам сув остига ғарқ бўлади, бироқ бироз фурсатдан кейин олишув яна сув сиртида давом этади. Бу олишувда ягуар ғолиб чиқди: у кайманни жағлари билан бўғизлаганча соҳилга тортиб чиқара бошлаган.
Кайманлар тимсоҳларнинг кичик ўлчамли вакиллари бўлиб, узунлиги кам ҳолларда 2 метрдан ошади. Бу судралиб юрувчилар асосан Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган.
Мавзуга оид
07:36 / 29.12.2025
Бразилия қанчалик катта? Инфографикада ҳақиқий кўлам
08:24 / 15.12.2025
Ўзбекистон ва Бразилия қўшма лойиҳаларни ишга туширишни муҳокама қилди
15:54 / 10.12.2025
Тошкентда Бразилиянинг янги элчиси фаолиятини бошлади
19:41 / 22.11.2025