Фото: Махсус борт Владимирга учиб кетди
Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрь куни юз берган автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ва омон қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга келтириш учун махсус борт юборди.
Айни вақтда бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор тиббий гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетган.

«Давлатимиз уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва юртимизга олиб келиш учун барча чораларни кўрмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Гуруҳ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топган. Улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томони жабрланганларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатаётган Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан автоҳалокат оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларнинг ҳолати ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ўзаро маълумот алмашиб турибди», дея маълумот берган «Kun.uz»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.
Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмаларидан бирида 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви юз берди. Автобусда 58 киши бўлган, шундан 56 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Тўқнашув оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 21 киши ҳалок бўлган, шундан 19 нафари ўзбекистонлик. Шунингдек, яна икки бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Автобусдан чиқишга улгурганлар омон қолган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024