Сўнгги вақтларда турли хил стартаплар ҳақида тобора кўп гапирилмоқда. Шу мавзуда турли хил хабарлар, янгиликлар берилмоқда. Аммо, уларнинг қайбири муваффақият қозонишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.
Бироқ юқори технологияларнинг автосаноат билан учрашадиган Лос-Анжелес автокўргазмасида тахмин қилишга уриниб кўришди ва автотранспорт соҳасида энг яхши бўлиши кутилаётган 10 стартап номини танлашди. Ғолиблар ҳақида Wired ҳикоя қилмоқда.
Кўргазма кураторларининг фикрича, бугунги автосаноат автомобиль от ўрнини эгаллаганидан бери кузатилмаган трансформацияни бошдан кечирмоқда. Электр двигателлар ва муқобил транспорт воситаларига ўтиш жараёнида стартаплар ҳал қилувчи ўрин тутади. 300 номзод орасидан танлаб олинган 10 компанияни биир нарса бирлаштиради. Уларнинг барчаси ёрқин автомобиль келажагига олиб борувчи бир нечта муҳим муаммоларни ҳаал қилиш устида ишламоқда.
GhostWave
Оҳайо штатининг Коламбус шаҳрида ташкил этилган стартап радиолокацион датчикларни ишлаб чиқади. У тўлқин узилишларига чидамли бўлиши айтилмоқда. Бу эса йўлларда муқобил автомобиллар кўпайганда асқатади.
Neteera Technologies

Компания радар ва лидарни ўзида бирлаштирувчи Terahertz датчиги устида ишламоқда.
Innoviz Technologies
Исроил стартапи қаттиқ ҳолатдаги лидар устида иш олиб бормоқда. Лазер датчиклар ҳайдовчисиз автомобиллар ривожига туртки бериши керак. Аммо айланиб турувчи ойналардан фойдаланиш уларни қиммат ва заиф қилади. Қаттиқ ва қисмлари ҳаракатланмайдиган датчиклар вазиятни ўнглайди.
Mighty AI
Стартап робомобилларни бошқариш алгоритмларини ўргатиш учун компьютердан фойдаланиш бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.
Cerebri AI
Бу компания ҳайдовчилар ва уларнинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабатидан қандай пул топиш мумкинлигини тушунишга уринмоқда.
WayRay

















