Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири ўринбосари автоҳалокат қурбони бўлди
Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Жумақодиров, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси даҳшатли ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, ичида давлат мулозими бўлган Toyota Land Cruiser "КамАЗ"русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Агентликнинг республика ҳукуматидаги суҳбатдошининг сўзларига кўра, автоҳалокат маҳаллий вақт билан эрталаб 7:30 да Бишкек-Чолдовар йўлининг 36 километрида рўй берган.
"Оқибатда "Тойота" ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси – бош вазир ўринбосари Т.Жумақодиров ва ёрдамчиси Нурлан Жангирчиев ҳаётдан кўз юмди", - деган манба.
Ўз навбатида Қирғизистон ИИВнинг маълум қилишича, дастлабки суриштирув ишларига кўра, давлат юқори лавозимли мулозими йўлтанламаснинг юк машинаси билан юзма-юз тўқнашгани сабабли ҳалок бўлган.
"Ҳозирда барча зарурий экспертизалар белгиланган, йўлнинг бу қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Экспертиза натижалари тайёр бўлгач, жиноий иш қўзғатилади", - деган ИИВ матбуот хизмати вакили.
Темир Жумақодиров ҳукуматда хавфсизлик масалаларига жавоб берган ва 15 октябрга белгиланган президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш республика штабига раҳбарлик қилган. У 26 августда ушбу лавозимга тайинланган эди. Бунгача республика хавфсизлик кенгаши котиби бўлган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026